Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни 4 баробардан ортиққа оширди
«Газпром» 2024 йилда Ўзбекистонга газ етказиб беришни 4,4 миллиард куб метрга оширди.

Фото: atomic-energy.ru
«Газпром» 2024 йилда Ўзбекистонга 5,64 миллиард куб метр газ етказиб берган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 1,28 миллиард куб метрга етганди, дейилади компаниянинг йиллик ҳисоботида. Яъни, газ етказиб бериш 4 баробардан ортиққа оширилди.
Компания 2023 йил октябр ойидан «Марказий Осиё – Марказ» тизими орқали реверс режимда газни мамлакатга экспорт қилишни бошлаган.
«Газпром» шунингдек, 2024 йил июн ойида 2025 йилдан Қирғизистон истеъмолчиларига Россия газини етказиб бериш бўйича узоқ муддатли (2040 йилгача) шартномалар имзоланганини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

12:10 / 03.06.2025
Алиев: «Аср шартномаси» минтақадаги геосиёсий ва геоиқтисодий вазиятни ўзгартирди

16:05 / 02.06.2025