7 Май

Шеробод туманида кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқалмаслиги учун улар дезинфекция қилиб кўмилган.

29 Апрель

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти туманларининг бирида «Агробанк» бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, аварияга учрагани тўғрисида хабар тарқалди. «Агробанк» матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

27 Апрель

Ота ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлган, ўғил у билан кетишни истамаган, шунда унга зўравонлик ишлатилган. Зўравон ота жазога тортилди.

24 Апрель

Нишабликдан тушаётганда тормози ишламай қолган Damas ҳайдовчиси йўлнинг хавфли бурилиш қисмига келганида бошқарувни йўқотган ҳамда машина пастга қулаган. 6 киши ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

23 Апрель

Бойсун туманининг Паданг қишлоғида ичида 9 киши бўлган Damas машинаси жарликка тушиб кетди. Kun.uz манбасига кўра, 6 киши, жумладан 3 нафар бола воқеа жойида вафот этган. Улар тоғга дам олишга боришган.

19 Апрель

Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи Сурхондарё вилоятида шу лавозимга ўтди. Унинг ўрнини шу вақтгача Сурхондарё вилояти ФВБга раҳбарлик қилган ҳамкасби эгаллади.

17 Апрель

Жароҳатланганларнинг икки нафари Қозоғистон фуқароси бўлгани айтилмоқда.

15 Апрель

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Анвар Орипов Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди. 

13 Апрель

Шерзод Ражабов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу лавозимида ишлаб келган Анвар Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

5 Апрель

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Туркиянинг қуёш электр станциялари қуриш фаолияти билан шуғулланувчи “Акгун энержи” компанияси бош директори Кемал Гунай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

28 Март

Сариосиё туманида аёл киши бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган. Автомобилда ёнғин рўй берган, аёл ва унинг икки фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки киши шифохонага ётқизилган.

27 Март

Газ тармоғига уланишга рухсат бериши учун тадбиркордан 700 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди.

Кўпроқ янгилик
Top