Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Покистондаги нефт ва газ конларини қидиришга жалб этилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон нефт вазири Али Первез Малик билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Суҳбат чоғида икки мамлакатда нефт-газ соҳасидаги жараёнлар, ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати ва истиқболли қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Вазир Али Первез Малик Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳасидаги тажрибасини юқори баҳолаб, энергетика соҳаси икки давлат ўртасидаги устувор ҳамкорлик йўналишларидан бири эканини ва бу йўналишдаги ҳамкорликдан икки томон ҳам манфаатдорлигини таъкидлади.
Мазкур соҳадаги мавжуд салоҳият ва имкониятларни чуқур ўрганиш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва аниқ йўналишлар бўйича амалий ҳаракатларни бошлаш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, икки давлат мутасадди вазирликлари даражасида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш зарурлигига алоҳида урғу берилди.
Покистон миллий иқтисодиётида нефт-газ маҳсулотларига талабнинг юқорилиги, катта миқдорда суюлтирилган углеводород гази, сиқилган табиий газ ва қайта ишланган нефт маҳсулотлари импорт қилиниши қайд этилди. Бу борада барқарор ва узоқ муддатли кооперация учун қулай шароит мавжудлиги эътироф этилиб, тегишли ташкилий масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, қўшма таклиф ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Покистон ҳудудидаги нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш, хусусан, қазиб олиш ҳамда нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш лойиҳаларига ўзбек ҳамкорларни жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Томонлар, шунингдек, геологик маълумотлар алмашинуви, соҳага оид замонавий технологиялар борасида тажриба алмашиш, мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш, ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқди.
Мавзуга оид

11:49
Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:30 / 18.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон Бобурийлар сулоласи тарихи бўйича қўшма тадқиқот ўтказади

11:24 / 16.07.2025