Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда
«Ўзбеккосмос» далаларда сомон ёнишини сунъий йўлдош орқали кузатиб бормоқда ва суратларни ҳуқуқ идораларига тезкор узатмоқда.

Фото: Ўзбеккосмос
Далаларда сомон ва унинг қолдиқларини ноқонуний ёқиш ҳолатлари сунъий йўлдошлар орқали кузатилмоқда, деб хабар қилди «Ўзбеккосмос». Сунъий йўлдошдан олинган суратлар тезкорлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга узатилади.
Ўзбекистонда ҳар йили ғалла экинларидан тозаланган ер участкаларида сомон ва бегона ўтларни ноқонуний ёқиб юбориш билан боғлиқ минглаб ҳолатлар аниқланмоқда.
Сомоннинг ёниши минглаб гектар ҳосилдор ерларнинг унумдорлиги пасайишига, тупроқ тузилишининг бузилишига, тупроқдаги фойдали макро ва микроэлементларнинг йўқолишига, экин майдонлари сифат кўрсаткичларининг кескин пасайишига олиб келади.
Бундан ташқари, ёниш ҳавони заҳарлайди. Дон пояларини ёқилганда атмосферага 1 га ерга 500 г азот оксиди, 379 г углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди гази чиқади. Бу тоза ҳавонинг ифлосланиши билан бирга инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши билан хавфлидир.
Далаларда ва аҳоли пунктларида сомон, қуруқ барглар, дарахт шохлари ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисмига кўра, бунинг учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 дан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Бундан ташқари, ҳуқуқбузар ёнғиндан ғалла экин майдонларига етказилган зарарни қоплаши керак бўлади.
Ўсимлик қолдиқларининг ёниши ҳолатларига гувоҳ бўлганлар Экология вазирлигининг 1207 ишонч телефонига қўнғироқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид

09:48
Starlink ишида глобал узилиш рўй берди

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

18:34 / 03.07.2025