Жаҳон | 09:48 / 25.07.2025
1310
1 дақиқада ўқилади

Starlink ишида глобал узилиш рўй берди

Дунё бўйлаб сунъий йўлдош алоқаларидаги узилишлар тахминан 2,5 соат давом этди. Украина Қуролли кучлари Starlink «бутун фронт бўйлаб қулаганини» айтди.

Фото: AP

24 июл, пайшанба куни Starlink бутун дунё бўйлаб йирик узилишни бошдан кечирди, бу тахминан икки ярим соат давом этди. Starlink ҳозирда деярли қайта тикланди, деди Starlink вице-президенти Майкл Николс X ижтимоий тармоғида.

«Тахминан 2,5 соат давом этган тармоқдаги узилишдан сўнг Starlink деярли қайта тикланди. Узилиш сабаби асосий тармоқнинг ишлашини қўллаб-қувватловчи асосий ички дастурий таъминот хизматларининг ишламай қолиши бўлди», деб ёзади Николс.

Starlink ишидаги глобал узилиш Украина Қуролли кучлари (УҚК)нинг сунъий йўлдош алоқаларидан фаол фойдаланаётган бўлинмаларига таъсир кўрсатди. 24 июл куни кечқурун Украина Қуролли кучлари учувчисиз тизимлар қўшинлари қўмондони Роберт Бровди Starlink «фронтда ишламай қолганини» маълум қилди. Бир неча соатдан кейин у барча йўналишларда алоқа тикланганини айтди.

Мавзуга оид