Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Dror-1 алоқа сунъий йўлдоши мамлакат ҳукуматининг буюртмасига кўра, «Исроил авиация саноати» мудофаа концерни томонидан ишлаб чиқилган.

Фото: SpaceX
Американинг Falcon 9 ракетаси 13 июл куни Исроилнинг Dror-1 алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди.
Қайд этилишича, ракета Флориданинг Канаверал бурнидаги Америка Космик кучларига қарашли 40-старт мажмуасидан учирилган.
Dror-1 алоқа сунъий йўлдоши мамлакат ҳукуматининг буюртмасига кўра, «Исроил авиация саноати» мудофаа концерни томонидан ишлаб чиқилган. Қиймати салкам 200 миллион доллар турадиган аппарат 15 йил хизмат қилиши режалаштирилган.
Парвоз вақтида Falcon 9’нинг 13-маротаба фойдаланилган кўп марталик биринчи поғонаси Атлантика океанидаги Just Read the Instructions денгиз платформасига бошқарилувчан вертикал қўнишни амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида SpaceX БААга тегишли сунъий йўлдошни орбитага учирганди. Thuraya 4 сунъий йўлдоши Европа, Яқин Шарқ ва Африкада мобил алоқани тақдим этишга мўлжалланган.
Мавзуга оид

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

14:50 / 28.06.2025
Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга учиришни режалаштирмоқда

17:38 / 22.06.2025
Фордодаги уран АҚШ ҳужумидан олдин бошқа жойга кўчирилган – ОАВ

11:33 / 09.06.2025