Жаҳон | 12:18
1423
2 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди

Теҳрон Вашингтоннинг Эрон ядро дастурини чеклаш ҳақидаги талабини рад этди. Муқобил вариант сифатида Эрон араб давлатлари ва АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича қўшма корхона яратишни таклиф қилди.

Фото: report.az

The New York Times (NYT) 13 май, сешанба куни эронлик манбаларга таяниб ёзишича, Эрон Вашингтоннинг Теҳрон ядровий дастурини чеклаш талабига муқобил равишда араб давлатлари ва АҚШ сармояси ҳисобига уранни бойитиш бўйича қўшма корхона ташкил этишни таклиф қилди.

NYT манбалари тушунтирганидек, таклиф консорциум яратишни ўз ичига олади, унинг доирасида Эрон уранни қурол даражасидан паст даражада бойитади ва уни араб мамлакатларига фуқаролик мақсадларида фойдаланиш учун юборади.

Эронга уранни 3,67 фоизгача бойитиш имконини берувчи келишув 2015 йилги ядровий келишувга ўхшаш бўлади, бироқ асосий фарқ қўшимча назорат учун жойларда бошқа мамлакатлар вакилларининг иштирок этишидир, деб ёзади NYT. Эрон расмийларининг таъкидлашича, 15 йилга мўлжалланган олдинги келишувдан фарқли ўлароқ, қўшма корхона режаси очиқ бўлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи 11 май куни Уммонда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Трампнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткоффга бу ғояни айтди, деб хабар берди Эрондаги тўрт манба NYT'га. Уиткоффнинг матбуот котиби Эдди Васкеснинг айтишича, бу «ҳақиқатга тўғри келмайди». Унинг сўзларига кўра, бу таклиф «ҳеч қачон биринчи ўринга чиқмаган ва муҳокама қилинмаган».

Мавзуга оид