Жаҳон | 18:28 / 26.07.2025
1998
1 дақиқада ўқилади

Эронда балуж террорчилари суд биносига ҳужум қилди

Оқибатда олти киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди.

Фото: EPA

Эроннинг Сейистон – Балужистон вилоятида балуж террорчилари суд биносига қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Reuters Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

Ҳужум оқибатида олти киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари бинони қўриқлаган хавфсизлик кучлари ходимларидир.

Уч нафар террорчи ўлдирилди.

Ҳужум учун жавобгарликни «Жайш ал-Адл» гуруҳи ўз зиммасига олган. Ҳужум мақсади ўлим ҳукмини чиқарган ва балужларнинг уйини бузиб ташлаш тўғрисида буйруқ берган судялар бўлган.

Балужлар - Эрон ва Покистон чегарасида яшовчи, ўз давлати ва миллий мухториятига эга бўлмаган халқ. «Жайш ал-Адл» ўнлаб йиллар давомида мустақил Балужистон давлатини яратиш учун қуролли кураш олиб бораётган кўплаб қуролли гуруҳлардан биридир.

Мавзуга оид