Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳронда уриб туширилган Boeing 737'нинг «қора қутилари» Парижга олиб келинди

Эрон ҳарбийлари томонидан хато туфайли уриб туширилган Украинанинг Boeing 737 самолёти «қора қутилари» Парижга олиб келинди. Бу ҳақда «Твиттер»да Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, «қора қутилар»ни таҳлилдан ўтказиш учун Фуқаролик авиацияси хавфсизлигини текшириш ва таҳлил қилиш бюросига юбориш режалаштирилган.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Канада Транспорт хавфсизлиги бўйича кенгаши вакиллари ҳам жараёнда иштирок этади.
«Биз Парижга PS752 рейсининг «қора қутилари» олиб келинганлиги тўғрисидаги маълумотни тасдиқлатиб олдик», - деди Шампань.
«Украина халқаро авиайўллари»нинг Boeing 737 самолёти 8 январь куни, Теҳрон аэропортидан парвозга кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтгач ҳалокатга учради. Ҳодиса натижасида 176 киши вафот этди. Кейинчалик Эрон расмийлари самолёт Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан хато туфайли уриб туширилганини тан олишди.
Мавзуга оид

09:02
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

18:28 / 26.07.2025