Жаҳон | 09:02
3611
5 дақиқада ўқилади

“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

Айни вақтда юз бераётган глобал сиёсий жараёнлар Каспий атрофида ҳам геосиёсий мувозанатнинг ўзгаришига туртки бўлаётгандек. Каспий денгизида Россия асосан Эрон билан биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказаётган бўлса, денгизга туташ турк дунёсининг икки вакили — Озарбойжон ва Қозоғистон эса ўзаро ҳамкорликни кучайтириб, қўшма денгиз машғулотлари орқали ҳарбий-сиёсий уйғунликни намоён этмоқда. Бу эса Каспий минтақасини тобора кўп қутбли, рақобатбардош ва мураккаб геосиёсий маконга айлантираётгандек. Хўш, минтақада давлатларнинг қандай манфаатлари мавжуд? Кun.uzʼнинг “Геосиёсат” лойиҳасида сиёсий таҳлилчи Алоуддин Комилов мавзуни хариталар узра таҳлил қилади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Каспий денгизининг геосиёсий ўрни қандай

Алоуддин Комилов: Агар харитада Каспий денгизининг жойлашувига эътибор қаратадиган бўлсак, геосиёсий ва геосиқтисодий жиҳатдан муҳим жойда жойлашган. Денгиз атрофида бешта давлат мавжуд, булар шимолда Россия, шимоли-шарқий қисмида Қозоғистон, шарқий қирғоқда Туркманистон, жанубда Эрон ва Ғарбий соҳилда Озорбойжон жойлашган. Ҳозирги кунга келиб Каспий денгизи атрофидаги давлатларнинг ўзига хос блокларга бўлиниш ҳолати кузатилмоқда. Биринчи блокда биз Россия ва Эрон ўртасидаги ўсиб бораётган ҳамкорликни кўрсак, иккинчи тарафдан туркий давлатлар (Қозоғистон, Озорбойжон ва Туркманистон) ўртасидаги ортиб бораётган ҳамкорликни кўришимиз мумкин. Ўз навбатида, агар тарихини оладиган бўлсак, бу денгизни Россия билан Эрон назорат қилган. 1991 йил Марказий Осиё давлатлари, шу билан бирга Озарбойжон мустақилликка эришгандан сўнг бу ҳудудни қайтадан тақсимлаш ва назорат қилиш бўйича келишув олиб бориш масаласи кўтарилади, 20 йилдан ортиқ давом этган музокаралардан сўнг, 2018 йилда Каспий денгизи ҳавзасини муҳофаза қилиш ва унинг ҳуқуқий асосини яратиш бўйича конвенция қабул қилинади. Бу конвенция ушбу беш давлат ўртасидаги муносабатни белгилаб беради. Шундай бўлса-да, конвенцияда ҳам асосий устунлик бу Россия билан Эронга тегишли десак, адашмаган бўламиз.

Каспий денгизининг аҳамиятини ошиб бораётганини кўриш учун биз Евросиё харитасига эътибор қаратишимиз керак. Ҳозиргача Европани шарққа боғлайдиган иккита транспорт йўллари бўлган, биринчиси, Россия ҳудуди орқали ўтадиган Транс-Сибир йўллари ҳисобланади. Бу Хитойдан бошланиб, то Европага етиб борган. Иккинчиси эса денгиз йўллари ҳисобланиб, Хитойдан бошланган ва Малакка бўғози орқали ўтиб, Яқин Шарқдан Европага борган. Лекин сўнгги йилларда бўлаётган ўзгаришлар, геосиёсий ҳодисалар бу икки йўлнинг хавфсизлигини сўроқ остига қўйиб, аҳамиятини пасайтирди. Биринчи навбатда Украинадаги уруш туфайли Россиядан ўтадиган йўллар санкцияга тушди ва манфаатли бўлмай қолди. Иккинчи ҳолатда эса Яқин Шарқдаги бўлаётган ҳолатни назарда тутсак бўлади. Исроилнинг Ғазода олиб бораётган уруши ва Яманда жойлашаётган ҳусийларнинг Қизил денгиздан ўтаётган кемаларга ҳужум қилиши бу икки йўлларнинг нарх жиҳатдан, хавфсизлик жиҳатдан аҳамияти тушишига сабаб бўлди. Шундай ҳолатда Европа ва Осиёни боғлайдиган Марказий Осиё орқали ўтадиган ўрта коридорнинг аҳамияти ошиб борди. Яъни гап “Ўрта коридор” ҳақида кетяпти, бу йўлнинг асосий бўғини эса Каспий денгизи ҳисобланади.

Шу вақтгача Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёдан Европага ҳаракатланувчи маҳсулотлар оқими деярли Россия ва Эрон орқали бўлса, энди ушбу икки давлат асосий лойиҳаларда четда қоляпти.

Янги ўзгаришларда Россия ва Эроннинг иштироки кескин камайган ва Марказий Осиё давлатлари билан бирга Озарбойжоннинг аҳамияти ортиб боряпти. Бу эса Россиянинг ва Эроннинг қизиқишларига, уларнинг амбицияларига тўғри келмайди. Шу туфайли улар сўнгги йиллардаги бўлаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни оширяпти. Бу ерда ҳарбий машғулотлар ўтказяпти. Бу ўзига хос сигнал десак ҳам бўлади. Биламиз, Россия ва Эрон ҳарбий жиҳатдан бу ерда энг кучли давлат ҳисобланади ва ўз навбатида, бу машғулотлар орқали Марказий Осиё давлатларига, Европа давлатлари ва бошқа давлатларга улар ҳам етакчи куч эканини ва бу ерда ҳали ҳам назорат кучли эканини ўзига хос машғулотлар орқали сигнал сифатида кўрсатяпти десак, адашмаган бўламиз.

Ундан ташқари Россиянинг Каспийда фаоллашуви Озорбойжон каби собиқ таъсир ҳудудларини назоратидан чиқараётгани учун босим сифатида кўрилса, Эрон учун турк дунёсининг яқинлашувидан ҳосил бўлаётган хавотиридир.

Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube платформасида томоша қилишингиз мумкин

НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.

Мавзуга оид