Ўзбекистон | 19:26 / 05.08.2025
2940
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сўнгги бир йилдан ошиқ вақт давомида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Элёр Толлиев ишдан кетган. Унинг ўрнини Солиқ қўмитасидаги департамент директори Фаррух Бобоев эгаллади.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон президенти фармойиши билан Фаррух Мансурович Бобоев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фаррух Бобоев бугунга қадар Солиқ қўмитасида Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Вилоят солиқ бошқармасига 2024 йил апрелидан буён Элёр Толлиев раҳбар эди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мавзуга оид