Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди
Фирибгарлар «бир зумда кредит олиш» мазмунидаги ёлғон хабарларни реклама қилмоқда.

Фирибгарлар фуқароларни пул маблағларига қизиқтириш учун «Telegram Ads» имкониятларидан фойдаланиб, оммалашган каналларда «бир зумда кредит олиш» мазмунидаги ёлғон хабарларни реклама қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд қилинишича, реклама ҳаволасида кўрсатилган «Crediitum» номли ботга ўтилганда фойдаланувчига кредит ажратишга доир оддий саволлар берилиб, «Айнура» исмли менежер билан боғланиш тугмаси пайдо бўлади.
Таъкидланишича, бу менежер аккаунти фирибгарларга тегишли бўлиб, улар билан мулоқот қилиш орқали шахсга доир ва банк карта маълумотларини ҳамда тасдиқлаш кодларини бериш ёки зарарли APK иловаларни смартфонга ўрнатиш банк картасидаги маблағлар ўғирланишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид

17:35 / 04.06.2025
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди

10:45 / 04.06.2025
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди

23:06 / 02.06.2025
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди

18:55 / 30.05.2025