Андижон вилоятида 2 балли зилзила кузатилди
Ер силкиниши эпицентри Андижон вилояти Пахтаобод туманида жойлашган.

Фото: Shutterstock
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича, 25 март куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 19:00 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Андижон вилояти, Пахтаобод тумани. Зилзила координаталари: 41,05 даража шимолий кенглик; 72,35 даража шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 километр жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Пахтаобод туманида 2 балл,
- Избоскан туманида 2 балл,
- Учқўрғон туманида 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилган эди.
Мавзуга оид

15:45
8 тонна суюлтирилган газни сотувга ноқонуний чиқариш ҳолати аниқланди

10:23
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

18:19 / 07.04.2025