Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди
Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

Фото: Видеодан кадр
Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бўлим бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи экани айтилган шахс иш вақтида хизмат хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилаётгани акс этган суратлар тарқалди. Суратларда бир киши баклажкани ярим кесган ҳолда банка устига қўйиб, ундан чиққан тутунни тортаётгани акс этган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

20:51 / 07.07.2025