Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди
Ўзбекистонда чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

7 июл куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудида Хитой Халқ Республикасининг China International Camce компанияси иштирокида барпо этилиши режалаштирилган маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилишига старт берилди.
Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 140 млн АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бу орқали кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Завод 2025-2027 йилларда қурилиб, фойдаланишга топширилади ва унда 100 та янги иш ўрни яратилади.
Айни лойиҳалар ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечим ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш, чиқиндиларни полигонларини камайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш ва зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалишини чеклаши била аҳамиятлидир.
Мавзуга оид

21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

18:57 / 29.07.2025
“Бир ойда икки марта келиши керак, икки ойда бир марта келяпти” – жойларда чиқинди ташиш қандай ишламоқда?

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

23:09 / 26.07.2025