Хитой ташқи савдосида Ўзбекистон улуши камайди
Хитой ўтган йили Марказий Осиё давлатлари билан қарийб 95 миллиард долларга савдо қилди. Ўзбекистоннинг улуши камайгани қайд этилди.

Фото: Reuters
2024 йил якунига кўра, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 94,8 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб Қозоғистоннинг Zakon нашри хабар берди.
Қайд қилинишича, савдо айланмаси 2023 йилга (89,4 миллиард доллар) нисбатан 5,4 миллиард долларга ошди.
Ҳажмнинг асосий қисми – 43,8 миллиард доллар ёки 46 фоиздан ортиғи Қозоғистонга тўғри келди. Қолган давлатлар ўртасидаги тақсимот қуйидагича:
- Қирғизистон — 22,7 миллиард доллар (24%);
- Ўзбекистон — 13,7 млрд доллар (14,5%);
- Туркманистон — 10,6 миллиард доллар (11%);
- Тожикистон — 3,8 млрд доллар (4%).
Қозоғистон (2,8 миллиард долларга ўсиш), Қирғизистон (2,9 миллиард доллар) ва Туркманистон (57 миллион доллар) билан савдода ижобий динамика кузатилган. Бироқ Тожикистон ва Ўзбекистон билан ўзаро савдо ҳажми мос равишда 65 миллион доллар ва 260 миллион долларга камайган.
Мавзуга оид

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

14:45 / 09.04.2025
АҚШда Ўзбекистон шоуруми ва савдо омбори ташкил этилди

14:15 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди

22:59 / 05.04.2025