Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шам ёруғидаги украинлар, полигонга келган Путин. Уруш суратлари
«Укрэнерго» компанияси россияликларнинг 10 октябр кунги ҳужумлари натижасида шикастланган электр станцияларни таъмирлаш учун бутун мамлакат бўйлаб режали ўчиришлар бўлиши ҳақида эълон қилди. Володимир Зеленский ундаги маълумотларга кўра, Киев Қрим кўпригидаги терактни «буюртма қилмагани»ни айтди. Харкив области раҳбари Олег Синегубов Украина қуролли кучлари региондаги аҳоли яшаш манзилларини озод этишда давом этаётганини айтди, ҳозирда областнинг 1,8 фоиз ҳудуди россияликлар назоратида қолмоқда. Бундан ташқари, РФ мудофаа вазирлигига кўра, Украина қуролли кучлари Херсон, Луҳанск ва Донецк областларида ҳужумларни давом эттирмоқда. Владимир Путин ва Сергей Шойгу Рязан областидаги сафарбар қилинганлар тайёрланувчи ўқув марказига келди. Лиз Трасс Буюк Британия бош вазирлигидан истеъфога чиқди — у Ғарбдаги уруш бошидан буён Украинани фаол қўллаб-қувватлаб келаётган сиёсатчилардан эди.
Қуйида 20 октябр, урушнинг 239-кунида Украина ва Россияда олинган асосий суратлар.
Запорижжя областида гуманитар ёрдам тарқатилиши

Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Озод этилган, лекин ҳамон атрофида жанглар кетаётган Лимандаги ҳаёт

Carl Court / Getty Images


Carl Court / Getty Images

Carl Court / Getty Images
Сафарбар қилинганлар учун лагерга келган Путин

Украина бўйлаб режали ток ўчиришлар

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Харкивдаги электр станциясида таъмирлаш ишлари
Харкив электр станцияси Россия армиясининг 10 октябр кунги зарбаларидан шикастланган. Украина ҳукуматига кўра, мамлакатдаги электр станцияларнинг 30 фоиздан ортиғи ўққа тутилган. Ҳозирда бу объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, фуқаролардан электр тежаш сўралмоқда, шунингдек мамлакат бўйлаб энерготизимлар ишлаши барқарорлиги учун режалаштирилган ўчиришлар амалга оширилмоқда.




Мавзуга оид

20:40
Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши борасидаги қарорни Россия чиқармайди - АҚШ вакили

15:22
«Чегараларни куч билан ўзгартириб бўлмайди» – Европа етакчилари Киевни қўллаб-қувватлади

10:17
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди

22:29 / 09.08.2025