Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Унда аввало ўт очишни тўхтатиш, сўнгра фақат ўзаро асосда ҳудудларни алмашиш назарда тутилган.

Фото: REUTERS
Европа давлатлари ва Украина вакиллари АҚШ расмийларига Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ўз режасини тақдим этди, деб хабар берди The Wall Street Journal (WSJ) газетаси манбаларга таяниб.
Киев ва Европа давлатлари можаро иштирокчиларига бошқа чоралар кўришдан олдин аввал ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди. Иттифоқчилар, шунингдек, ҳудудлар алмашинуви фақат ўзаро асосда амалга оширилишини, яъни Украина баъзи ҳудудлардан чиқиб кетса, Россия ҳам бошқаларидан чиқиб кетиши кераклигини таклиф этган.
Шунингдек, режага кўра, агар Киев ҳар қандай ҳудудий ён беришларга рози бўлса, Украина қатъий хавфсизлик кафолатларига эга бўлади, жумладан, НАТО аъзоси бўлиши мумкин.
Европа етакчиларининг ёрдамчилари 9 август куни Буюк Британияда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Америка томонига режани тақдим этди. Унда шахсан АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс, видеоалоқа орқали давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг махсус вакиллари Кит Келлог ва Стивен Уиткофф иштирок этди.
Нашрнинг қайд этишича, Европа ва Украина вакиллари Россия билан эҳтимолий музокаралар чоғида ҳисобга олиниши керак бўлган қизил чизиқни белгилаган ҳолда режа тақдим этган.
Европа вакиллари Вэнс билан учрашувда Украина келажаги Украинасиз муҳокама қилинмаслигини айтган. Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳар қандай келишув Европа давлатлари иштирокисиз катта аҳамиятга эга бўлмайди, деди газетага Европанинг юқори мартабали расмийси.
Аввалроқ, Россия-Украина урушини тўхтатиш бўйича АҚШ режаси Россия президенти Владимир Путинга етказилган эди.
WSJ маълумотларига кўра, Путин Украинадан Донецк вилоятини тўлиқ Россияга берилишини талаб қилган. Шундан сўнг, Россия илгари аннексия қилган Запорожие ва Херсон вилоятларида фронт чизиғини музлатишни таклиф қилган.
Владимир Зеленский 9 август куни Украина Россияга «ўз ерларини совға қилмоқчи эмаслигини» айтди.
Мавзуга оид

21:33 / 09.08.2025
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState

20:36 / 09.08.2025
Эрон Зангезур йўлагини АҚШ назоратига ўтказмасликка ваъда берди

18:17 / 09.08.2025
Украиналиклар ўз ерларини босқинчига совға қилмайди – Зеленский

17:39 / 09.08.2025