«Толибон» АҚШ ҳарбий техникаларини Эронга жўнатди
Қайд этилишича, гувоҳлар танклар ва армия автомобилларини Эроннинг Гармсар шаҳри яқинида кўришган.

«Толибон» ҳаракати илгари Афғонистон собиқ ҳукумати қўшинларига тегишли бўлган Америка ҳарбий техникасини Эронга жўнатди, деб ёзмоқда Iran International нашри.
Қайд этилишича, гап танклар ва армия автомобиллари (Humvees) ҳақида бормоқда. Гувоҳлар ушбу техникаларни Эроннинг Гармсар шаҳри яқинида кўришган.
Агар Эрон Афғонистон армиясига берилган АҚШ ҳарбий техникаларини олиш учун «Толибон» билан келишувга эришса, бу Қўшма Штатлар устидан йирик ғалаба бўлади, деб ёзади нашр.
Эрон ҳукумати ҳозирча бу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермади.
Аввалроқ АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг ўғли «Толибон» Американинг 85 млрд долларлик ҳарбий қурилма ва қуролларини қўлга киритганини айтганди.
Мавзуга оид

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

13:02 / 06.06.2025
Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

18:23 / 05.06.2025