Жаҳон банки дунё иқтисодиётининг тикланиш муддатини маълум қилди
Июнда Жаҳон банки 2020 йилда дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон уруши давридан буён рекорд даражада - 5,2 фоизга пасайишини тахмин қилганди.

Фото: John Sibley / Reuters
Дунё иқтисодиёти коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқироздан кейин тикланиши учун беш йилгача вақт кетади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси Кармен Рейнхарт маълум қилди.
"Карантин билан боғлиқ барча чеклов чоралари бекор қилиниши ортидан жадал ўсиш юз беради, аммо тўлиқ тикланиш беш йилгача вақтни олади", - дея Рейнхартнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Рейтер агентлиги.
Рейнхартнинг фикрича, инқироздан сўнг дунёда 20 йил ичида илк бор қашшоқлик даражаси ўсади.
Июнда Жаҳон банки 2020 йилда дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон уруши давридан буён рекорд даражада - 5,2 фоизга пасайишини тахмин қилганди.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 30 миллиондан ошган.
Мавзуга оид

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

10:41 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади

18:12 / 07.03.2025