Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 35 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
Банк ваколатхонаси маълум қилишича, маблағлар фуқаролар ва хусусий секторнинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Лойиҳа давлат хизматларини рақамлаштиришни давом эттиришга кўмаклашади ва бутун мамлакат бўйлаб ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшади.
Ўзбекистон ҳукумати лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун 5,7 миллион доллар атрофида маблағ ажратади. Лойиҳа Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2025—2030 йилларда амалга оширилади.
Мавзуга оид

18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

11:24 / 22.05.2025