Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшработ ИИБ биносида безорилик қилган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Туманнинг «Юқори жўш» маҳалласида ичимлик сув қувурларини ўзбошимчалик билан ковлаб, уйига олиб кетган фуқаро устидан туман ИИБга мурожаат келиб тушган.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, Қўшработ туман ИИБ ходимлари Ш.Зоҳидов ва Ғ.Мамаевлар бу қувурларни Қўшработ туман «Юқори жўш» маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Ш. (1992 й.т.) кавлаб олганини аниқлаб, унинг уйига борган.
Т.Ш. билан суҳбат давомида шу маҳаллада яшовчи, 1991 йил туғилган бошқа бир фуқаро Х.Н. келиб, ходимларнинг фаолиятига қаршилик қилиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилади.
ИИБ ходимлари ҳақорат қилган фуқарони Қўшработ туман ИИБга олиб боришганда, у ИИБ ходимларини яна ҳақорат қилиб, ИИБ биносининг ички томонидаги деворларни, вақтинча ушлаб туриш хонасининг эшиги ва эшик ромларини тепиб шикаст етказади.
Ҳолат юзасидан Қўшработ туман прокуратураси томонидан Х.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми ва 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025