Жамият | 09:49 / 30.07.2025
21427
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 34 ёшли хонанда аёл эри томонидан ўлдириб кетилди

33 ёшли эркак Тойлоқ туманида вақтинча алоҳида яшаб келган турмуш ўртоғининг олдига фарзандларини кўриш учун борган. Келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида у аёлини бўғиб ўлдирган. Зебойи Жаҳон тахаллуси билан ижод қилиб келган Зебинисо Носирова 3 фарзанднинг онаси бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Зебойи Жаҳон тахаллуси билан танилган Зебинисо Носирова қотиллик қурбони бўлди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, қотиллик жинояти 2025 йил 26 июл куни содир қилинган. Ўша куни соат 14:30 ларда Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи Р.М. ўзаро оилавий келишмовчилик оқибатида Тойлоқ туманида вақтинча алоҳида яшаб келган турмуш ўртоғи Зебинисо Носированинг олдига фарзандларини кўриш мақсадида борган.

Эр-хотин суҳбат давомида ўзаро жанжаллашиб қолган. Шунда эркак аёлни қўли билан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Тойлоқ туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Зебинисо Носирова 3 фарзанднинг онаси бўлган.

Мавзуга оид