Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди
Президент Шавкат Мирзиёевга 30 июл куни Самарқанд вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

Тақдимотда қайд қилинишича, Самарқанд – аҳоли сони ва ўсиши бўйича республикамизда энг йирик ҳудуд ҳисобланади. Сўнгги 8 йилда вилоятда 1 минг 132 та кўп қаватли уй қурилиб, 56 минг оиланинг турмуш шароити яхшиланган. Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 73 фоизга, олий таълимда 10 фоиздан 45 фоизга етган.
Давлат раҳбарининг ташаббусига мувофиқ, Самарқанд вилоятида «Ислоҳотлар штаби» тузилди. Тақдимотда тадбиркорларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Масалан, Нуробод туманида 115 гектарда махсус саноат зонаси ташкил қилиш таклиф этилмоқда. У ерда 472 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1 минг 200 та иш ўрни яратилади. Қўшработ туманида хитойлик инвесторнинг 40 миллион доллар тўғридан-тўғри сармояси ҳисобига гранит тошини қазиб олиш ва қайта ишлаш мўлжалланган.
Булунғурлик тадбиркор «in vitro» лаборатория ташкил этиб, картошка уруғи бўйича бренд яратишга киришган. Туманда 100 миллион долларлик биофармацевтика корхонасини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.
Умуман, вилоятда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 12 минг иш ўрни, 82 миллион долларлик экспорт имконияти очилиши кўзда тутилган.
Президент бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳар бир туман-шаҳарнинг инвестицион жозибадорлиги ва экспорт имкониятларини тенгма-тенг ошириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид

14:28
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

15:01 / 30.07.2025
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади

14:59 / 30.07.2025