Хорижий компанияларга фойдани репатриация қилиш енгиллаштирилди

Фото: Bloomberg
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби ва Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Биринчидан, энди уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент юридик шахсларга ҳам миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин. Уларга, тегишинча, бундай савдолардан тушган маблағлар ўтказилади.
Иккинчидан, доимий муассаса ташкил этган норезидент юридик шахсларга Ўзбекистондаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадларини ўзларининг миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларига ўтказишга рухсат берилди.
Доимий муассаса орқали Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширадиган норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағлари мамлакат ташқарисидаги ҳисобварақларга ўтказилиши мумкин. Бошқача айтганда, фойдани репатриация қилишга рухсат берилди.
Ҳужжатлар 25.03.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

15:54 / 04.06.2025
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

12:51 / 06.05.2025