Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегиялик Олимпия чемпиони гидроциклда аварияга учраб ҳалок бўлди

Фото: NTB scanpix/Terje Bendiksby
Норвегиялик чанғичи, 38 ёшли ёшли Вибеке Скофтеруд Норвегия оролларидан бири соҳилларида жонсиз ҳолда топилган. Полициянинг тахминича, чанғи спорти бўйича Олимпия чемпиони гидроциклда учиш вақтида ҳалокатга учраган.
Скофтеруд 28 июлда йўқолиб қолган. У гидроциклда учишга кетиб, қайтиб келмаган. Спортчи жасади ёнида гидроцикл аниқланган. Аварияга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Полиция воқеани тергов қилмоқда.
Скофтеруд 2010 йилги Ванкувер Олимпиадасида эстафета пойгасида ғолиб бўлган. Бундан ташқари, спортчи роликли чанғиларда пойгалар бўйича 5 карра жаҳон чемпиони бўлган.
Скофтеруд фаолиятини 2015 йилда якунлаган.
Мавзуга оид

13:53 / 22.07.2025
Германия ва Норвегия Украина учун ҳаво мудофаасига биргаликда тўлайди

08:14 / 09.07.2025
Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида патруллик қилади

19:41 / 03.07.2025
Норвегия илк бор ядро хавфсизлиги бўйича стратегиясини тақдим этди

16:03 / 17.05.2025