Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
Раҳматулла Нуримбетов мамлакат қироли Ҳаралд V билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокҳолм шаҳрида жойлашган) Раҳматулла Нуримбетов 15 май куни мамлакат қироли Ҳаралд V га ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон–Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, «яшил» энергияни ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Норвегия ўрасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган. Раҳматулла Нуримбетов 2024 йил 15 октябрь куни Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида Стокҳолм шаҳрига борди ва 4 декабрь куни қирол Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди.
Мавзуга оид

16:21 / 29.05.2025
Ўзбекистоннинг Иорданиядаги янги элчиси тайинланди

16:09 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди

15:01 / 28.05.2025
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди

21:17 / 24.05.2025