Тошкент экспатлар учун дунёдаги энг арзон шаҳар деб топилди

Фото: Wikipedia
Mercer халқаро консалтинг ташкилоти жорий йилда экспатлар (экспатриант — чет эллик ишчи ёки корхонанинг чет элда ишлайдиган ходими) учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди.
Биринчи ўринда Гонконг, иккинчи Токио, учинчи Цюрих, тўртинчи Сингапур ва бешинчи ўринда Сеул қайд этилди.
Москва бу рўйхатда 17-ўринни эгаллади, Вильнюс - 148, Варшава - 154, Киев - 173, Рига - 92.
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда рейтингда экспатлар учун энг арзон шаҳар деб топилди.
Mercer рейтинги маҳаллий аҳоли учун мўлжалланмаган. У халқаро компаниялар ва ҳукуматларга бошқа мамлакатларга ишлаш учун кетган ходимларга товон устама пул белгилаш учун керак.
Рейтинг 200 дан ортиқ позиция нархи асосида тузилади. Бу, хусусан, уй-жой, транспорт, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва кўнгилочар соҳа.
Мавзуга оид

17:32
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

22:30 / 30.05.2025
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?

20:48 / 29.05.2025