Ўзбекистон | 11:22 / 01.08.2025
1188
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди

Парвозлар чоршанба ва шанба кунлари Airbus А320 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

9 августдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Авиакомпания хабарига кўра, парвозлар чоршанба ва шанба кунлари Airbus А320 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Чипта нархи бир томонга 248 000 сўмдан, икки томонга 466 000 сўмдан бошланади.

1978 йилда қурилган Андижон аэропортида яқинда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3,3 минг метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди.

Андижон аэропорти ўтган йилларда модернизация қилинган 8 та аэропортдан бири бўлди. Аввалроқ Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон, Зомин ва Сариосиё аэропортлари янгиланди.

Мавзуга оид