Туркия Ироқ шимолида ҳам ҳарбий амалиётни ўтказиши мумкин

Фото: AP
Туркия ва Ироқ ҳукумати Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясига қарши қўшма ҳарбий амалиётни ўтказади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғли маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN Turk.
Чавушўғлининг сўзларига кўра, Ироқ ҳукумати 12 майдаги парламентлик сайловларидан сўнг амалиётни бошламоқчи.
«Ироқ ҳукумати мамлакатни террорчилик ташкилотларидан тозалашни хоҳламоқда», - дея бундай қарорга изоҳ берган туркиялик вазир.
Анқара айни дамда Суриянинг Афринида курдларга қарши «Зайтун новдаси» номли ҳарбий амалиётни ўтказмоқда.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025