Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқнинг собиқ президенти вафот этди

Фото: CGTN
Ироқнинг собиқ президенти, курд давлат арбоби Жалол Талабоний 83 ёшида Германияда оламдан ўтди. Бу ҳақда бугун курдларнинг "Рудау" телеканалида хабар қилинди.
У шунингдек, Курдистон ватанпарварлари иттифоқи партияси раҳбари бўлган.
Телеканал маълумотига кўра, Талабоний 2012 йилда инсультни бошдан кечирганди.
Талабоний Ироқнинг араб бўлмаган илк президенти эди. У мамлакатга 2005 йилдан 2014 йилгача раҳбарлик қилганди.
Мавзуга оид

14:26 / 17.07.2025
Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 80 га яқин киши ҳалок бўлган (видео)

09:05 / 09.07.2025
Ироқда сақланаётган ноёб асар Тошкентда намойиш этилиши мумкин

20:38 / 07.07.2025
Туркиялик 12 аскар Ироқдаги ғорда метандан заҳарланиб ҳалок бўлди

07:38 / 02.07.2025