Хитой шимоли-ғарбида янги кучли зилзила юз берди

Фото: Синьхуа
Хитой шимоли-ғарбида янги кучли зилзила юз берди, унинг кучи 6,6 баллни ташкил қилган. Бу ҳақда Синьхуа хабар бермоқда.
Зилзила маркази Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Урумчи шаҳридан 400 км узоқликда, ўчоғи эса 20 км чуқурликда бўлган. Зилзила юз берган ҳудуд Хитой-Қозоғистон чегараси яқинида жойлашган. Ҳозирча вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Бундан аввал Хитойнинг марказий вилояти Сичуанда 7 магнитудали зилзила юз берганди. Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлган, 164 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид

12:53
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

12:46
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?

23:01 / 16.04.2025
Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди

18:36 / 16.04.2025