Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cygnus фазовий юк кемаси ХКСга туташди

Фото:twitter.com/NASA
Халқаро космик станцияси фазогирлари Cygnus фазовий юк кемасини Canadarm манипулятори ёрдамида “тутиб олишди”. Бу жараён NASA TV орқали намойиш этилди.
"У тутиб олинди", - деган туташиш амалиётини назорат қилган астронавт Пегги Уитсон.
Atlas V ракета ташувчиси фазовий юк кемаси билан бирга 18 апрелда ХКСга йўл олган эди. У Флорида штати Канаверал бурнидаги космодромдан фазога кўтарилди.
Cygnus бортида умумий вазни 3,5 тонна келадиган юклар бор. Булар озиқ-овқатлар, илмий тажрибалар учун асбоблар, очиқ фазога чиқиш учун ускуналар ва компьютер таъминоти. Cygnus, шунингдек, фазога IceCube тажрибавий митти сунъий йўлдошни ҳам олиб чиқди.
Айни вақтда, ХКСда америкалик фазогир аёл Пегги Уитсон, россиялик Олег Новицкий, франциялик Тома Пескелар навбатчилик қилмоқда. 20 апрелда уларга россиялик Фёдор Юрчихин ва америкалик Жек Фишер қўшилди.
Мавзуга оид

09:48 / 25.07.2025
Starlink ишида глобал узилиш рўй берди

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

14:50 / 28.06.2025