Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетган, қурбонлар бор

Фото: presstv.com
Эрон шимолида иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда Press TV канали.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг бахтсиз ҳодиса Имомшаҳр шаҳридан унча узоқ бўлмаган Хаф-Хан станциясида рўй берган.
Эрон Қизил яримой жамияти ёрдам ва қутқарув ташкилоти вакили Мустафо Муртазовийнинг сўзларига кўра, фожиада 5 киши ҳаётдан кўз юмган, 11 киши яраланган.
Таъкидланишича, поездлар тўқнашганидан сўнг, ёнғин юз берган. Ҳодиса жойига тез ёрдам машиналари ва 7та қутқарув хизмати бригадаси йўл олган.
«Қор ва йўлларнинг музлагани туфайли воқеа жойига бориш қийинлашмоқда. Шу боис, у ерга қутқарув вертолёти ҳам юборилган», — дея қўшимча қилган Муртозавий.
Мавзуга оид

09:02
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

18:28 / 26.07.2025
Эронда балуж террорчилари суд биносига ҳужум қилди

07:40 / 24.07.2025
Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди

19:49 / 23.07.2025