Жаҳон | 19:26
798
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Россия билан 1200 кишини ўзаро алмашиш режалаштирилаётганини айтди 

Фото: Zelenskiy_official/Telegram

Россия ва Украина “1200 га 1200” формуласи асосида ўзаро алмашинувни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Украина президенти Володимир Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, алмашинув бўйича келишув мавжуд, томонлар рўйхатлар устида ишламоқда. Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Россия вакили билан мулоқот тўғрисида ахборот берди.  

Сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасида бир неча босқичда асирлар алмашинуви амалга оширилди. Икки мамлакат ўртасида асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичи 23 июл бўлиб ўтганди.

Мавзуга оид