Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
31 июлга ўтар кечаси Киев учун йил бошидан буён энг оғири бўлди – фоторепортаж
Россия зарбаси оқибатида 31 киши ҳалок бўлган. Қуйида Украина пойтахтининг ҳужумдан кейинги кўриниши акс этган суратлар.
2025 йил ёзи бошланганидан буён Россия Киевга ракета ва дронлар билан интенсив ҳужумлар уюштира бошлади. Шундай ҳужумлардан навбатдагиси 31 июл куни рўй берди. Бешта жойда ракета ва дронлар нишонга аниқ тегиб урилган. Святошинский ва Соломенский районларида иккита кўп қаватли уй вайрон бўлган. 31 киши, жумладан беш нафар бола ҳужум қурбонига айланди, 159 киши яраланди. Қурбонлар орасида энг ёши икки ёшли қизча бўлган.
Кенг кўламли уруш бошланганидан буён Киевда фақат бир марта бир ҳужум вақтидаги қурбонлар сони бундан кўпроқ бўлган – 2024 йил 8 июлда Украина пойтахти Россия қўшини томонидан ўққа тутилиши оқибатида (ўшанда «Охматдет» болалар шифохонаси ҳам зарбага учраганди) ҳалок бўлганлар сони 33 нафарни ташкил этганди.

Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
31 июлга ўтар кечаси Киев бўйлаб жами 27 та нуқтада снарядлар тўғридан тўғри урилиши ва дронлар парчалари қулаши қайд этилган. Кўп жойларда ёнғинлар юзага келган.


Ҳужум оқибатида юздан ортиқ бино, жумладан, турар жойлар, шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчалари шикастланган.



Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Тўққиз қаватли уйнинг бир подъезди тўлиқ қулаб тушган жойда қидирув-қутқарув ишлари 31 июл куни кун бўйи давом этди. Омон қолганлар орасида тўққизинчи қаватдан йиқилиб тушган қиз ҳам бор.


Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images





Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA



1 август Киевда қурбонлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди.


Мавзуга оид

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

12:49 / 02.08.2025
АҚШ сенаторлари Украинага 55 млрд доллар ажратишни таклиф қилди

11:56 / 02.08.2025
АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

10:32 / 02.08.2025