Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Херсондаги кўприкка зарба берди. Сочида эса украин дронлари ҳужумидан кейин нефт база ёниб кетди
Украинанинг Миколайив шаҳри ва Херсондаги кўприк Россия зарбалари остида қолди.

Фото: Видеодан кадр
3 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Миколайив шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди, деб хабар берди област маъмурияти раҳбари Виталий Ким ва Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати. Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, зарбалар шаҳарнинг турар жой биноларидан иборат микрорайонига келиб тушган.
23 та хусусий уй, 12 та кўп қаватли уй, автомобиллар, почта бўлими, қурилиш материаллари дўконига зарар етган. Учта хусусий уй вайрон бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, етти киши жабрланган, улардан тўрт нафарига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
Россия армияси Херсондаги Корабел микрорайонига олиб борувчи кўприкка зарба беришда давом этди.
Корабел микрорайони Карантин оролида жойлашган бўлиб, у шаҳар билан иккита кўприк – темирйўл ва автомобил кўприги орқали боғланган. Оролда Херсон кемасозлик заводи ҳам жойлашган.
Бир кун аввал Херсон расмийлари Россия қўшинлари шаҳарга иккита бошқариладиган авиабомба ташлаганини маълум қилганди. Натижада кўприк шикастланган – йўлда катта тешик ҳосил бўлган. Кейинги куни област маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин Россия қўшинлари Херсонга яна ҳаводан ҳужум қилганини маълум қилди. Кўприкка берилган зарбалар ҳақида россиялик ҳарбий мухбирлар ҳам ёзмоқда.
2 август куни кечқурун йўлланган зарбадан сўнг, расмийлар Корабел райони аҳолисини эвакуация қилишга чақирди, чунки кўприкнинг шикастланиши туфайли «логистика қийинлашган» ва у ерга озиқ-овқат олиб ўтиш қийин бўлади. Бундан ташқари, зарба натижасида газ қувури шикастланган, шу сабабли микрорайон аҳолиси газсиз қолган.
«Бизда логистика билан боғлиқ баъзи муаммолар бор, бу озиқ-овқат, дори-дармонлар, шошилинч тиббий ёрдам ва умуман бошқа барча хизматларни етказиб бериш билан боғлиқ. Айнан шунинг учун биз [одамлар] Корабел микрорайонидан эвакуация масаласини кўриб чиқишларини талаб қиламиз», – деди Херсон шаҳар маъмурияти раҳбари Ярослав Шанко.
Кейинроқ Прокудин Корабел микрорайонида 1800 га яқин одам, жумладан, 31 нафар бола қолаётганини маълум қилди.
Адлер нефт базасига ҳужум
3 августга ўтар кечаси Украина дронлари ҳужумидан сўнг Сочининг Адлер районидаги нефт базасида йирик ёнғин юзага келди. Краснодар ўлкаси тезкор штаби маълумотларига кўра, у ерда дрон парчалари қулаши оқибатида 2000 куб метр нефт маҳсулотлари бўлган резервуар ёниб кетган, шундан сўнг олов бошқа резервуарга ўтган. Бир неча соатдан сўнг резервуарлардан биридаги ёнғин ўчирилди, иккинчи ёнғин ўчоғи қуршаб олинди.
Astra телеграм-канали аниқлик киритишича, ёнғин «Роснефт-Кубаннефтепродукт» нефт базасида содир бўлган.
Мавзуга оид

19:26
Зеленский Россия билан 1200 кишини ўзаро алмашиш режалаштирилаётганини айтди

10:52
31 июлга ўтар кечаси Киев учун йил бошидан буён энг оғири бўлди – фоторепортаж

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

12:49 / 02.08.2025