Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Исроил–Ҳамас музокараларидан чиқди
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамасчиларни худбинликда айблади ва Қатардаги делегация чақириб олинишини маълум қилди.

Фото: Getty Images
АҚШ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда иштирок этишни муддатидан олдин тўхтатди ва Қатардаги делегациясини маслаҳатлашувлар учун чақириб олади. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, воситачиларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Ҳамас «ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қилмаяпти ва хайрихоҳлик кўрсатмаяпти».
«Энди биз гаровга олинган исроилликларни уйига қайтариш ва Ғазо аҳолиси учун барқарор муҳит яратишнинг муқобил вариантларини кўриб чиқамиз», деди Уиткофф.
У Ҳамас «бундай худбинларча йўл тутганидан» афсусда эканини билдирди. Уиткоффнинг қўшимча қилишича, АҚШ можаро тугаши ва Ғазода доимий тинчлик ўрнатилишига эришиш учун «қатъиятга тўла».
Associated Press нашрининг таъкидлашича, Трамп маъмурияти бир неча ойдан бери Исроил ва Ҳамас ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда муваффақиятга эриша олмаяпти. Сўнгги ҳафталарда томонлар Қатарда музокаралар олиб борган эди, бироқ сезиларли натижаларга эришилмаган.
Муҳокама қилинаётган режа 60 кунлик ўт очишни тўхтатишни назарда тутади, бунда Ҳамас гаровдаги 10 нафар исроилликни озод қилади ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларни озод қилиш эвазига яна 18 кишининг жасадини топширади. Бундан ташқари, гуманитар ёрдамни кўпайтириш ва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар режалаштирилган.
Музокаралар томонларнинг жанговар ҳаракатларни якунлаш бўйича турли талаблари туфайли боши берк кўчага кириб қолди, деб қайд этди AP. Ҳамас гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Исроил қўшинларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда. Агентликнинг ёзишича, Исроил ўз навбатида ҳамасчиларнинг ҳокимиятдан воз кечиши ва қуролсизланишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид

19:39 / 25.07.2025
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»

09:20 / 25.07.2025
Трамп Япония билан йирик савдо битимини эълон қилди

07:40 / 25.07.2025
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

07:36 / 25.07.2025