Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
111 гуманитар ташкилот Ғазога ёрдам етказилишини талаб қилмоқда
Исроил Ғазо секторига тонналаб инсонпарварлик ёрдамини олиб киришга рухсат бераётганини даъво қилмоқда, аммо улар омборларда турибди ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар томонидан тарқатилмаяпти.

Фото: Gaza Humanitarian Foundation/REUTERS
100 дан ортиқ халқаро гуманитар ташкилотлар Ғазо секторида яқинлашиб келаётган оммавий очарчиликдан огоҳлантирди ва инсонпарварлик ёрдамининг етиб боришини таъминлаш учун қўшма мурожаат эълон қилди. Мурожаат 111 ташкилот, жумладан, "Чегара билмас шифокорлар" (MSF), Save the Children ва Oxfam томонидан имзоланган. Хатни Германиянинг бир қанча ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватлади: Welthungerhilfe, Caritas, Forum Ziviler Friedensdienst ва Weltfriedensdienst.
Имзоловчилар барча қуруқликдаги ўтиш жойларини очишни, озиқ-овқат, тоза сув, дори-дармон, бошпана ва ёнилғи етказиб беришнинг БМТ бошчилигидаги механизм орқали тўлиқ қайта тикланишини, блокадани тўхтатиш ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олишни талаб қилмоқда.
Мактубда «жанг усули сифатида тинч аҳолини очликдан ўлдириш уруш жинояти» эканлиги таъкидланади. «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошчилигидаги гуманитар тизим қулагани йўқ, унинг фаолиятига тўсиқ қўйилди. Гуманитар ташкилотлар кенг миқёсда жавоб бериш учун ресурсларга эга, аммо кириш тақиқлангани сабабли биз муҳтожларга ёрдам бера олмаяпмиз, жумладан, ўзимизнинг ходимларимиз ҳам чарчаган ва очликдан азоб чекаётган пайтда», — дейилади мактубда.
Исроил Ғазо секторини блокадага олиш ва очликдан уруш усули сифатида фойдаланиш айбловларини бир неча бор рад этиб келади. Мамлакат Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи COGAT Исроил ҳукумати ташкилоти инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш билан шуғулланади.
Мавзуга оид

00:46 / 25.07.2025
АҚШ Исроил–Ҳамас музокараларидан чиқди

20:17 / 24.07.2025
ҲАМАС Ғазо бўйича келишувнинг жорий матнини рад этди ва тузатишларни таклиф қилди

22:44 / 23.07.2025
Исроил парламенти Ўрдун дарёси ғарбий соҳилини аннексия қилишни маъқуллади

20:50 / 23.07.2025