Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Япония билан йирик савдо битимини эълон қилди
Вашингтон ва Токио савдо келишувини эълон қилди. АҚШ Япония товарларига 15 фоизлик божлар жорий қилмоқда. Аввалроқ Доналд Трамп 25 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилганди.

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп Япония билан божхона тўловлари бўйича келишмовчиликни эълон қилди, унга кўра япон товарларига бож 15 фоизни ташкил этади. Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида: «Биз Япония билан ҳозиргина катта келишувга эришдик», деб ёзди ва бу «эҳтимол, ҳозиргача тузилган энг йирик битим» эканини таъкидлади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба, ўз навбатида, япон автомобилларига қўшимча божлар 27,5 фоиздан 15 фоизга туширилганини тасдиқлади. Токио «АҚШга 15 фоизлик бож тўлайди», деб ёзди АҚШ президенти Truth Social'да.
Трамп ўз хабарида, шунингдек, «унинг кўрсатмаси бўйича» Япониянинг Қўшма Штатларга 550 миллиард доллар сармоя киритиши бўйича келишувга эришилгани, фойданинг 90 фоизи АҚШда қолиши ҳақида маълум қилган. Трамп сармоя режаси ҳақида батафсил маълумот бермади, фақат келишув «юз минглаб иш ўринлари» яратилишига олиб келишини айтди.
Бундан ташқари, Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Япония «турли товарлар, жумладан, енгил ва юк машиналари, гуруч ва бошқа баъзи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун ўз бозорини очади». Гуруч импорти Японияда нозик масала бўлиб, Ишиба ҳукумати аввалроқ бу масала бўйича ҳар қандай имтиёзларни истисно қилган эди.
Мавзуга оид

19:39 / 25.07.2025
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»

07:40 / 25.07.2025
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

07:29 / 25.07.2025
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади

00:46 / 25.07.2025