Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда Украина хавфсизлик хизмати полковниги отиб кетилди
Киев шаҳрининг Голосеевский районида УХХ ходими ўлдирилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Махсус хизматдаги манбанинг тасдиқлашича, отиб кетилган шахс – полковник Иван Воронич. Украиналик ҳарбий Роман Червинскийнинг айтишича, Воронич УХХда «ҳозирда россияликлар учун кўплаб муаммолар туғдираётган» йўналишга асос солганлардан бири бўлган.

Фото: Украина миллий полицияси
Хавфсизлик хизмати ва миллий полиция жиноятнинг барча ҳолатларини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрмоқда.
Терговга қадар текширув Украина Жиноят кодексининг 348-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими, жамоат тартиби ва давлат чегарасини қўриқлаш бўйича жамоат тузилмаси аъзоси ёки ҳарбий хизматчининг ҳаётига тажовуз қилиш) бўйича давом этмоқда.
Украина хавфсизлик хизмати офицернинг шахсига аниқлик киритмаган, бироқ қатор манбаларда у полковник бўлиши мумкинлиги айтилган.
Маҳаллий пабликларда кузатув камераларидан олинган ва қотиллик акс этган видео пайдо бўлди. Қотил ишини бажаргач, воқеа жойидан яширинган.
BBC’нинг махсус хизматдаги манбаси у полковник Иван Воронич эканини тасдиқлаган.
Украиналик ҳарбий ва разведкачи, аввалроқ УХХда ишлаган Роман Червинский ўз ҳамкасби ўлдирилгани ҳақида ёзган.
«Бугун шахсан мен ва УХХнинг кўплаб ватанпарвар ходимлари учун йўқотиш юз берди. Душман диверсанти томонидан офицер (полковник) Воронич Иван Иванович ўлдирилди», – деб ёзди Червинский ижтимоий тармоқда.
Унинг сўзларига кўра, Воронич УХХда «ҳозирда россияликлар учун кўп муаммо туғдираётган» йўналишга асос солганлардан бири бўлган.
Червинский у эрталаб соат 8 да уйдан чиқаётганда «яқин масофадан отилган бешта ўқ узиш» билан ўлдирилганини қайд этган.
Ҳозирда полициячилар Киевнинг Голосеевский районидаги отишма тафсилотларини ўрганмоқда.
Чақирув бўйича етиб келишганида улар кўчада ўқотар қуролдан яраланган эркак жасади устидан чиқишган.
Ҳозирда воқеа жойида район ва бош полиция бошқармаларининг тергов-тезкор гуруҳлари, жиноят қидирув ходимлари, кинологлар ва бошқа хизматлар ишламоқда.
Мавзуга оид

17:42 / 07.07.2025
Австралиялик аёл қариндошларини заҳарли қўзиқорин билан ўлдирди

21:41 / 01.07.2025
Британияда қотил-ҳамшира иши бўйича яна уч киши ҳибсга олинди

15:42 / 27.06.2025
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди

21:27 / 14.06.2025