Франция Исроил томон йўл олган Эроннинг 10 га яқин дронини йўқ қилган
Мудофаа вазири Лекорнюнинг таъкидлашича, Париж Исроилнинг Эронга берган зарбаларида иштирок этмаган.

Фото: AP
Франция мудофаа вазири Себастен Лекорню Франция қуролли кучлари Исроил томон йўл олган Эроннинг 10 га яқин учувчисиз учоғини зарарсизлантирганини айтди.
Куни кеча Миллий мажлисда чиқиш қилган Лекорню Франция Исроилнинг Эронга берган зарбаларида иштирок этмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, Франция таҳдид юзага келганда минтақадаги ўз базаларини ҳимоя қилиш тамойилига асосланиб ҳаракат қилади.
Вазир, шунингдек, минтақада жойлаштирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Rafale қирувчи самолётлари Эроннинг бир нечта учувчисиз учоқларини тутиб олганини айтди. X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида берган баёнотида у гап Исроил томон йўл олган дронлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритди.
Мавзуга оид

08:50
АЭХА раҳбари: Эроннинг агентлик билан ҳамкорлиги - юридик мажбурият

23:36 / 26.06.2025
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси

18:56 / 26.06.2025
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди

18:18 / 26.06.2025