Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди
Махсус хизматлар томонидан ўтказилган операциялар давомида портловчи моддалар, масофадан бошқариш тизимлари ва жосуслик қурилмалари мусодара қилинган.

Фото: Scanpix
Эрон махсус хизматлари Исроил манфаатларига жосуслик ва қўпорувчилик фаолиятида гумонланган қарийб 700 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда куч тузилмаларидаги манбаларига таяниб BBC хабар берди.
«Тезкор маълумотлар ва аҳоли томонидан берилган хабарлар асосида разведка-қўпорувчилик тармоқлари таркибида фаолият юритган ёлланма шахслар қўлга олинди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, операциялар давомида портловчи моддалар, масофадан бошқариш тизимлари ва жосуслик қурилмалари мусодара қилинган. Бундан ташқари, Эрон томони дронларни йиғиш билан шуғулланган Исроил разведкасига боғлиқ ноқонуний устахоналар ҳам топилганини маълум қилди.
Хавфсизлик хизмати Кирманшоҳ, Исфаҳон, Хузистон, Форс, Луристон вилоятларида ўтказилган. ОАВ маълумотларига кўра, пойтахтда ҳам алоҳида ҳибсга олиш ишлари амалга оширилган, аммо Теҳрон расмий статистикани эълон қилмаган.
Аввалроқ Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган уч киши қатл этилгани тўғрисида хабар берилганди. Улар мамлакатга алкогол ичимликлар партияси ниқоби остида теракт уюштириш учун ускуналарни олиб киришга уринган.
Мавзуга оид

11:06 / 06.08.2025
Эронда жазирама туфайли давлат идоралари ва банклар ёпилади

13:10 / 31.07.2025
АҚШ 2018 йилдан бери Эронга қарши энг кўп сонли санкциялар киритди

21:22 / 29.07.2025
ҲАМАСга таъсири энг кучли давлатлар қайсилар?

10:42 / 29.07.2025