Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқарога сувдан қарзи борлиги ҳақида ёлғон SMS юборган оператор ушланди
Фарғона вилоятида фуқарога сув таъминотидан қарздорлиги мавжудлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юборган оператор ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар филиали абонентлар бўлими оператори А.О. фуқаро Ё.М.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан қарздорлиги бўлмаса-да, аҳолига қарздорликлар ҳақида хабар беришда фойдаланиладиган телефон рақамидан Ё.М.нинг телефон рақамига гўёки 9,6 млн сўм қарздорлиги борлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юбориб, ушбу қарздорликни ёпиб бериши эвазига фуқародан 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:49 / 26.07.2025
Беларус киберфирибгарлари пулларнинг бир қисмини Ўзбекистонга юборгани маълум бўлди

22:48 / 25.07.2025
«Bilol's motors» автосалони раҳбари устидан суд бошланди

15:33 / 23.07.2025
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

11:40 / 23.07.2025