Жаҳон | 15:34 / 10.06.2025
4602
1 дақиқада ўқилади

TikTok’да 162 млн обуначига эга блогер Ҳаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

У АҚШда бўлиш талабларини бузгани учун аввалига қўлга олинган, аммо кўп ўтмай қўйиб юборилган.

Фото: REUTERS

АҚШ миграция хизмати тиктокер Ҳаби Леймни мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда France24 нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, асли сенегаллик бўлган Лейм АҚШга 30- апрелда келган ва виза муддати тугаган бўлса ҳам мамлакатни тарк этмаган. Миграция хизмати Леймни 6 июн куни Лас Вегас халқаро аэропортида ушлаган. Аммо шу куннинг ўзида қўйиб юборилган. Чунки Лейм АҚШдан ихтиёрий равишда чиқиб кетишга рухсат олган.

Ҳозирда Италия фуқароси бўлган Ҳаби мазкур воқеага ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ, ва TikTok’да янги видеоларни улашишда давом этмоқда.

Қайд этиш керак, АҚШ миграция хизмати 5 июн куни мамлакат бўйлаб 2200 нафар ноқонуний мигрантларни ушлаганини эълон қилди. Бунинг ортидан мигрантлар АҚШда норозилик намойишларини ўтказа бошлади. Улар полиция билан тўқнашди, шундан кейин АҚШ армияси Лос Анжелесга 300 га яқин ҳарбийларни жойлаштиришга мажбур бўлди.

Мавзуга оид