Жаҳон | 21:50 / 02.06.2025
7230
2 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида мунтазам маълумот олган – ОАВ

Махсус операцияни амалга ошириш пайтида Ҳегсет «Эндрюс» АҚШ қўшма ҳарбий базасида бўлган.

Украина АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетга 1 июнь куни Россияга қарши амалга оширилган «Ўргимчак тўри» махсус операцияси ҳақида мунтазам маълумот бериб турган. Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, махсус операцияни амалга ошириш чоғида Ҳегсет «Эндрюс» АҚШ қўшма ҳарбий базасида бўлган.

Манбаларнинг журналистларга айтишича, Пентагон раҳбари ҳали украиналик ҳамкасблари билан «Павутина»ни муҳокама қилмаган.

Нашрнинг тасдиқлашича, Оқ уй Россия аэродромларига режалаштирилган ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаган, бу вақтда Украина дронлари душманнинг 40 дан ортиқ самолётига зарба берди.

1 июнь куни Украина дронлари Россия ҳарбий аэродромларига, жумладан Иркутск ва Мурманск вилоятларига ҳужум қилди. Президент Зеленский сўзларига кўра, операцияга жами 117 та FPV дронлари ва шунча дрон операторлари жалб қилинган ва операция «офиси» Россия ҳудудида, ФХХ штаб-квартираси ёнида бўлган. Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳужум оқибатида «ҳарбий база аэродромларидаги стратегик самолётларнинг» 34 фоизи зарбага учраган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронлари бешта ҳудуддаги ҳарбий аэродромларга ҳужум қилганини тан олди. Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, Мурманск ва Иркутск вилоятларида «бир нечта самолёт ёниб кетган».

Мавзуга оид