Россиянинг бир ҳудуди ўзбекларнинг тарихий ватани деб аталди
Россиялик депутат Югра ва Тюмен вилоятининг бир қисми бир вақтлар Сибир хонлиги таркибида бўлганини таъкидлади.

Холид Тағи-зода / Фото: dumahmao.ru
Россия Коммунистик партиясидан Ханти-Мансийск – Югра автоном округи Думаси депутати Холид Тағи-зода минтақани айрим мигрантларнинг тарихий ватани деб атади.
Ханти-Мансийск автоном округининг туб аҳолиси ва мигрантлар ўртасида туғилиш статистикасини муҳокама қилиш чоғида депутат янги келганлар ҳар хил эканини таъкидлади. У Югра ва Тюмен вилоятининг бир қисми бир вақтлар Сибир хонлиги таркибида бўлганини, унинг охирги ҳукмдори Шайбонийлар сулоласи вакили Кучумхон эканини, шайбонийлар Бухоро хонлигининг туб аҳолиси, ҳукмрон ўзбеклар сулоласи эканини таъкидлади.
Тағи-зода мигрантлар Ханти-Мансийск автоном округига худди тарихий ватанига каби бораётганини тахмин қилди.
Вилоят Думаси спикери Борис Хохряков нутқлар учун алоҳида вақт ажратилган регламентга асосланиб, муҳокамани бу йўналишда ривожлантиришни истамади.
Мавзуга оид

22:40 / 31.05.2025
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида

16:55 / 31.05.2025
Россия Запорожие йўналишида ҳужум бошлади – Сирский

14:42 / 31.05.2025
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти

13:41 / 31.05.2025