Ўзбекистон | 15:01
587
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Uzbekistan Airports компаниясида халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш тадбирлари доирасида дунёнинг етакчи ҳаво "хаб"ларидан бири – Сингапурнинг Changi аэропорти вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Музокаралар чоғида Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни очиш истиқболлари муҳокама қилинди. Singapur Changi Airport вакиллари ушбу йўналишни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирган ҳолда, Сингапур сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонга жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида қизиқиши ортиб бораётганини таъкидладилар.

Тошкент аэропортининг асосий транзит маркази сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилди. Changi аэропорти вакиллари Тошкентнинг Европа шаҳарлари билан кенг йўналишлар тармоғи Ўзбекистон пойтахтини Европа ва Осиё ўртасидаги йўловчилар оқими учун стратегик муҳим нуқтага айлантиришини қайд этдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусида ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқладилар. Логистика, маркетинг қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун зарур бўлган тартиб-қоидалар билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.

Мавзуга оид