Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишувга эришди
Жорий йил 21-22 июл кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия авиация ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Мазкур тадбирда икки давлат Транспорт вазирликлари делегациялари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. Музокаралар чоғида бугунги кунда амалдаги авиақатновлар сонини ошириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтириш ва томонларнинг авиакомпанияларига тегишли ҳуқуқларни бериш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасига кўра қатор келишувларга эришилди. Хусусан, ҳар бир мамлакат тайинланган авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига:
- Тошкент – Москва йўналишида 50 тадан (жами 100 та);
- Самарқанд – Москва йўналишида 23 тадан (жами 46 та);
- Бухоро – Москва, Урганч – Москва, Фарғона – Москва, Наманган –Москва йўналишларида 14 тадан (жами 112 та);
- Тошкент – Санкт-Петербург, Тошкент – Красноярск, Тошкент – Сочи йўналишларида 14 тадан (жами 42 та);
- Термиз – Москва йўналишида 10 тадан (жами 20 та);
- бошқа барча шаҳарлар йўналишларида 7 тадан, яъни Россия авиаташувчилари учун уларнинг 80 та халқаро аэропортидан Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига жами 560 та, Ўзбекистон авиаташувчилари учун Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларидан юқорида қайд этилганидан ташқари Россиянинг энг йирик 29 та халқаро аэропортларига жами 203 та авиақатновни амалга ошириш ҳуқуқини бериш;
- шунингдек, авиақатновларни амалга ошириш чоғида 3 та парвоз манзилини ўзида бирлаштирувчи “учбурчак” шаклдаги қатновларни амалга ошириш доирасида авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилиб, ҳар бир компанияга 5 тагача шаҳарни танлаш ҳуқуқини бериш.
Мазкур келишув доирасида ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари барча парвоз шаҳарларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳафтасига 1000 дан ортиқ қатновни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди, айни вақтда икки мамлакат ўртасида ҳафтасига жами 310 дан ортиқ мунтазам авиақатнов бажарилмоқда.
Мавзуга оид

22:01
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ

21:11
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади

16:15
Россия фуқаролари заҳарланиб вафот этган Тошкентдаги меҳмонхона эгаси 8 йилга қамалди

15:28