Ўзбекистон | 20:19 / 19.07.2025
1412
1 дақиқада ўқилади

Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди

Пекиндан учган Boeing 737 Мах 8 самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Фото: Telegram/Tashkent_SkyNews

Хитойнинг Air China авиакомпанияси Ўзбекистонга биринчи қатновни амалга оширди.

19 июл куни Пекиндан учган Boeing 737 Мах 8 самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Самолёт анъанавий сув аркаси билан кутиб олинди.

Июл ойи бошида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан, Air China авиакомпаниясига Пекин-Тошкент-Пекин ва Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган эди.

Air China — Хитойнинг энг йирик давлат авиакомпанияларидан бири бўлиб, 1988 йилда ташкил этилган. Компания дунёнинг 200 га яқин шаҳрига рейсларни амалга оширади. Унинг ҳаво кемалари паркида 500 дан ортиқ самолёт бор.

Мавзуга оид